2021 йилнинг 14 сентябрь куни CIOCLUB-Ўзбекистон аъзолари — DigID компанияси раҳбари Аҳадбек Далимов ва UNIRED компанияси асосчиси Абдулазиз Сатторов иштирокида FinTech Innovation Hub лойиҳаси муҳокама қилинди. Молиявий технологиялар (Fintech) соҳасида иш олиб борувчи ушбу янги ўқув маркази асосчиси Абдулазиз Сатторов лойиҳанинг мақсади ва вазифалари, таркибий қисмлари ва функциялари ҳақида сўз юритди. Шунингдек, молия технологиялари, fintech-стартаплар, соҳада мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари ҳақида ҳам савол-жавоб тарзида атрофлича тўхталиб ўтилди. Суҳбатни CIOCLUB’нинг YouTube-каналида томоша қилишингиз мумкин.